Алишер Усмонов берган 10 миллион доллар аҳолига қай тарзда тарқатилиши маълум қилинди
Жамият
−
15 Май 2020
24283Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу учрашув давомида сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам берилиши маълум қилинди.
Таъкидланишича, сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
Ушбу хайрия маблағига Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар ҳам йўналтирилган. Шунингдек, Сирдарё вилоятига кўмак учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатган.
Маълум қилинишича, учрашувда қатнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Сардоба сув тошқинида зарар кўрган Қозоғистон ва Ўзбекистонга жами 15 миллион доллар ажратди. Ушбу моддий ёрдамни ўзига тегишли қисмини Қозоғистон аҳолиси ўртасида тақсимлашга киришгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь