“Сардоба фожиаси”: Алишер Усмонов Ўзбекистон ва Қозоғистонга 15 млн доллар хайрия қилди
Жамият
−
07 Май 2020
13360Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов “Сардоба” сув омбори тўғони ёрилиши натижасида юзага келган тошқиндан жабрланганларга ёрдам бериш учун 15 млн доллар хайрия қилди.
Усмонов бу маблағни тошқиндан жабр кўрган икки давлат: Ўзбекистон (10 млн доллар) ва Қозоғистонга (5 млн доллар) ёрдам бериш учун ажратган.
Сув омбори ёрилиши натижасида Ўзбекистонда 10 дан ортиқ қишлоқни сув босди, 100 мингга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Тошқинда тўрт киши ҳалок бўлди.
Сув тошқини Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманига зарар етказди. Туманда 4 қишлоқни сув босди, 10 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Бу Алишер Усмоновнинг жорий йил Ўзбекистонга кўрсатаётган иккинчи ёрдам. Бунгача миллиардер коронавирус инфекциясига қарши кураш учун аввал 20 млн доллар, сўнг яна 5 млн доллар ёрдам ажратганди.