Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 млн доллар ажратди
Жамият
−
31 март 2020 15043 1 дақиқа
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 млн доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатди. Усмонов пулларни “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ҳисобига ўтказган.
Маълумотларга кўра, бу маблағ коронавирусга қарши курашиш учун қурилаётган тиббиёт муассасаларини зарур тиббиёт жиҳозлари билан таъминлашга йўналтирилади.
Аввалроқ, Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентда яшаши ва ўзини изоляция қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, коронавирусга қарши курашиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 3 та шифохона қуриш ишлари бошлаб юборилган. Юқоричирчиқда қурилиши бошланган карантин зонасига назоратдаги фуқароларни жойлаштириш ҳам бошлаб юборилган.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр