Жамшид Қўчқоров: “Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 млн доллар ажратди”
Жамият
−
23 Апрель 2020
17617Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов пандемия даврида Ўзбекистонга 25 миллион доллар хайрия қилди. Аввалроқ, у 20 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 23 апрель куни Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида хайриялар ҳақида маълумот бераётганда Алишер Усмонов яна 5 млн доллар ажратганини айтиб ўтди.
“Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Одамлар давлатга елкадош бўлиб турибди. Чунки барча кўряптики, кўпка келган муаммо. Хусусан, ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмонов 20 миллион доллар ажратди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади. Бу маблағлар биринчи навбатда Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланади. Бундан ташқари, UzTex 1 миллион доллар ажратган, Навоий вилоятидаги “Бахт текстил“ корхонаси 500 минг доллар, Туркиядаги “Tashkent Trade Centre” 200 минг доллар хайрия қилган”, дейди Жамшид Қўчқоров.
Қўчқоровнинг айтишича, Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига ўтказилган пуллар 71 миллиард сўмдан ошди. Булар 50 мингги доллар ва 11 мингги еврода. Вазир бу маблағлар учун ҳомийлага миннатдорлик билдириб ўтди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирганди ҳамда миллиардер коронавирус вакцинаси топилса, уни Ўзбекистонга олиб келишга ваъда берганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1716 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 454 нафари даволанган, 7 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15