Мирзиёев Алишер Усмоновга ва навоийлик тадбиркорга миннатдорлик билдирди
Жамият
−
04 Апрель 2020
22485Аввал хабар берганимиздек, бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ушбу йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев дунё миллиардерлари қаторидан ўрин олган ўзбекистонлик ишбилармон ва тадбиркор Алишер Усмоновга алоҳида миннатдорлик билдирди.
“Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурхоновичга алоҳида раҳмат демоқчиман. 20 миллион доллар пул ўтказиб беряптилар. Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб кўмак, елкадош мадодкор бўляптилар ва шу кунларда ўзлари ҳам Ўзбекистонда. “Қайси давлатда янги дори топилса, ўзим халқим учун олиб келиб бераман”, деб айтяптилар. Мана шундай кўрсатган ёрдамлари учун мен халқимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бундай инсонларимиз жуда кўп. Мана навоийлик тадбиркоримиз ўзи Москвада экан элчихонамизга ўзбек халқимга деб 500 минг доллар нақд пул олиб келибди. Мана қандай фарзандларимиз бор”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот ўрнида, Алишер Усмонов ажратган маблағ коронавирусга қарши курашиш учун қурилаётган тиббиёт муассасаларини зарур тиббиёт жиҳозлари билан таъминлашга йўналтирилади.