Бугун, 23 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарни ташкил этиб, ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда мамлакатнинг Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида маълум қилди.
Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 318 киши даволанмоқда, улардан 74 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтга келиб, 116 минг фуқаро стационар ва уй шароитида карантин муддатини ўтаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 450 нафари даволанган, 7 нафари вафот этган.