Александр Дюков UEFA’дан четлатилиши мумкин
Спорт
−
04 Март 2022
3356Россиялик тадбиркор Александр Дюков Европа футбол ассоциаялари иттфоқи (UEFA) ижроия қўмитаси аъзолигидан четлатилиши мумкин. Россиянинг Украинага ҳужим қилгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда
Маълумотларга кўра, UEFA режадан ташқари йиғилиш ўтказади, унда Дюковнинг келажаги ижроия қўмитасида муҳокама қилинади. Сиёсий вазият кескинлашгунга қадар, Александр UEFA’га ҳомийларни жалб қилиш билан шуғулланган. У ижроия қўмитасининг энг нуфузли аъзоларидан бири ҳисобланади. UEFA вакилларининг таъкидлашича, айни дамда Дюков ижроия қўмита аъзоси бўлиб қолмоқда.
UEFA’даги фаолиятидан ташқари, Дюков “Газпром нефть” бош директори ҳисобланади. Шунингдек, у 2019 йилдан бери Россия футбол иттифоқига бошчилик қилиб келади.
Россия спортига киритилган чекловлар
Рус қўшинлари Украинага киргач, Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) Россия Президенти Владимир Путинни ташкилот фахрий президенти ва элчиси мақомидан маҳрум қилди.
Польша, Чехия ва Швеция футбол терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш доирасида Россия билан ўйинга боришдан бош тортди.
Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) 2022 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирилганини маълум қилди.
FIFA ҳамда UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини барча футбол мусобақаларидан чиқариб ташлади.
Халқаро баскетбол федерацияси россиялик баскетболчилар ва расмий шахсларни ташкилот шафелигидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди.
Дунёдаги энг йирик спорт кийимлари компанияси “Аdidas” Россия футбол жамоалари билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Шунингдек, Германиянинг "Шальке 04" клуби ва UEFA'нинг ўзи ҳам Россиянинг "Газпром" трансмиллий компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.
Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) россиялик ва беларуслик атлетларни Пекин-2022 Паралимпия ўйинларидан четлатди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси