Польша Жаҳон чемпионатига чиқиш учун Россия билан ўйнашдан бош тортди
Спорт
−
26 Февраль 2022
9134Польша футбол иттифоқи (PZPN) президенти Чезаре Кулеша мамлакат терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқи учун Россия терма жамоаси билан плей-оффда ўйнаш ниятида эмаслигини маълум қилди.
“Польша терма жамоаси плей-оффда Россия термаси билан ўйнаш ниятида эмас. Бу ягона тўғри ечим. Биз Швеция ва Чехия федерациялари билан FIFA’га умумий позицияни тақдим этиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”, деб ёзди Кулеша Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ Польша, Швеция ва Чехия футбол уюшмалари 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг плей-офф босқичи учун Россияга бормасликларини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 учун ярим финал плей-офф ўйинида Швеция Чехия билан ўйнайди, Россия эса Польша билан учрашиши керак.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси