“Ал-Наср” Эронга бормоқчи эмас
Спорт
−
04 Октябрь
5248Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) доирасида “Истиқлол”га қарши ўйин учун Эронга учиб кетмоқчи эмас. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, клуб Яқин Шарқдаги кескин вазият туфайли ўз хавфсизлигидан хавотирда. “Истиқлол” - “Ал-Наср” учрашуви 22 октябрь куни Теҳронда бўлиб ўтади.
Икки турдан кейин “Ал-Наср” 4 очко билан ОЧЛ ғарбий турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Ўз навбатида, ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган “Истиқлол” эса уч очко билан б5-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг бир нечта ўйинларида иштирок этмаганди.
Жумладан, Криштиану Саудия чемпионлари кубоги доирасида “Ал-Хазм”га қарши баҳсда қатнашмаган.
LiveБарчаси