Роналду яна бир ўйинни ўтказиб юборади

Спорт

image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Ал-Наср”нинг “Ал-Ҳазм”га қарши ўйинида майдонга тушмайди. Бу ҳақда Саудия ОАВ хабар берди.

Бугун, 23 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Ал-Ҳазм”га қарши ўйинда “Ал-Наср” таркибида Роналду бўлмайди, чунки Криштиануга дам керак. Ҳозирда Риёд клуби ҳар уч кунда ўйин ўтказмоқда. Шу сабабларга кўра, Криштиану “Ал-Наср” футболчилари билан  Ар-Расс шаҳрига учмаган. 

Бунгача Роналдуга вирусли инфекция ташхиси қўйилгани сабаб Осиё Чемпионлар лигасидаги илк ўйинини ўтказиб юборганди. 

Маълумот учун, Саудия Арабистони чемпионлар кубогининг 1/16 финалида ўрин олган “Ал-Ҳазм”-“Ал-Наср” ўйини Тошкент вақти билан 20:35 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду нега YouTube платформасида саҳифа очганига изоҳ берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made