АҚШнинг ядровий сув ости кемаси Кореяга етиб келди
Олам
−
24 Июль 2023
9752Американинг USS Annapolis атом сув ости кемаси бугун, 24 июль куни Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг Жежу шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасига етиб келди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, сув ости кемаси захираларни тўлдириш учун Жежуга келган. Шунингдек, Корея Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги жорий йилда нишонланаётган Жанубий Корея-Америка иттифоқи ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан томонлар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва турли алмашинувларни амалга оширишини билдирган.
Қайд этиш жоизки, ўтган ҳафтада ҳам ядровий қуролга эга стратегик сув ости кемаси USS Kentucky Пусан портига кирган. Бу ҳодиса 18 июль куни Сеулда бўлиб ўтган Корея Республикаси-АҚШ ядровий режалаштириш бўйича маслаҳат гуруҳининг биринчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтган. Шундан сўнг Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёл сув ости кемасига чиққан.
20 июль куни Шимолий Корея Мудофаа вазири Кан Сун Нам USS Kentucky кемасининг Пусанга кириши Пхеньян томонидан ядро қуролидан фойдаланиш учун шарт бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бунга жавобан 21 июлда Жанубий Корея Миллий Мудофаа вазирлиги Пхеньян томонидан Сеул ва Вашингтон иттифоқига қарши ядро қуролини қўллаши КХДР батамом тугатилиши билан таҳдид қилган.
Маълумот учун, АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг жанубий кореялик мавқедоши апрель ойида Вашингтон декларациясини қабул қилган, унда олдини олиш потенциалини намойиш қилиш учун баъзи қадамлар санаб ўтилган. Хусусан, Американинг баллистик ракеталарга эга атом сув ости кемалари, авиаташувчи кемалари, шунингдек, бомбардимончи парвозлар билан Корея Республикасига мунтазам ташриф буюриши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея жорий йилнинг 12 июль куни “Хвасон-18» қитъалараро баллистик ракетасини, 19 июль куни Япон денгизи йўналиши бўйича яна иккита баллистик ракетани, 22 июль куни эса Сариқ денгиз томон бир нечта қанотли ракеталарни учирганди. КХДРнинг БМТдаги доимий вакили Ким Сон Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ракета синовлари мамлакатнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқига мувофиқ амалга оширилаётганини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь