Ким Чен Ин севимли ракетасини яна синовдан ўтказди

Олам

image

Шимолий Кореяда қаттиқ ёқилғида ишлайдиган “Хвасон 18” қитъалараро баллистик ракетаси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги Шимолий Кореядаги оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

Айтилишича, учириш вақтида “Хвасон 18” 74 дақиқа 51 сонияда 1100 км масофани босиб ўтиб, белгиланган манзилга қўнган. Ракетанинг максимал парвоз баландлиги 6648 километрни ташкил этган. 

Ушбу баллистик ракетани синаб кўриш кеча, 12 июль куни амалга оширилган. Учириш маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бўлган.

Учиришда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин иштирок этган. Унинг таъкидлашича, мамлакат ҳарбийлари АҚШ Пхеньянга нисбатан душманлик сиёсатидан воз кечмагунча ҳужумкор чораларни кўришда давом этади.

Шимолий Корея расмийлари ракета мамлакат стратегик Қуролли кучларининг асосий воситаси бўлишини кутмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бу мамлакатда “Хвасон 18”нинг иккинчи маротаба синовдан ўтказилиши бўлди. Ракета биринчи марта 2023 йил 13 апрелда учирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин баллистик ракета Хвасон 18

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг