Ким Чен Ин яна янги турдаги ракетани синаб кўрди
Олам
−
14 Апрель 2023
5021Шимолий Корея янги Xvason-18 қитъалараро баллистик ракетасини қаттиқ ёқилғида синовдан ўтказилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Ракета синовига Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи бошчилик қилган.
Сиёсатчининг айтишича, Xvason-18 баллистик ракетанинг янги тури бўлиб, у келажак урушини тўхтатувчи асосий воситага айланади. Ким Чен Ин, Xvason-18 мамлакатнинг қарши ҳужумга ядровий зарба беришга тайёрлигини оширишини ва стратегик тўхтатувчи кучлар таркибини тубдан қайта қуриш имконини беришини айтган.
Бундан ташқари, Шимолий Корея етакчиси Пхеньян ҳалокатли ва тажовузкор қарши чоралар кўришига ваъда берган.
Бироқ Xvason-18қаттиқ ёқилғили қитъалараро баллистик ракетасининг парвоз масофаси ва максимал баландлиги каби батафсил маълумотлар ошкор этилмаган.
LiveБарчаси