АҚШда икки автобус тўқнашиши оқибатида 80 дан ортиқ одам жабрланди (видео)

Олам

image

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги йирик чорраҳалардан бирида икки қаватли сайёҳлик автобуси жамоат транспорти автобуси билан тўқнашиши оқибатида камида 80 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шаҳарнинг Манхеттен бороси (туман)нинг Биринчи авеню ҳамда 23-кўчаси кесишмасида 7 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да содир бўлган. Тўқнашувга сайёҳлик автобуси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлган. Ҳодиса содир бўлган пайтда иккала автобус ҳам йўловчилар билан тўла бўлган.

Автоҳалокат оқибатида кесилган, кўкарган, тирналган, шунингдек, баъзи бўйин ва бош жароҳатлари билан 18 киши  шифохонага ётқизилган. Яна 63 киши суяк синиши эҳтимоли борлиги сабаб тиббий кўрикдан ўтказилаётгани маълум қилинди. Жароҳатларнинг ҳеч бири ҳаёт учун хавфли эмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перуда автобус ҳалокати оқибатида 24 киши ҳалок бўлганди. Покистонда эса автобус ЙТҲга учраши ортидан 40 дан ортиқ одам ёниб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ЙТҲ автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг