АҚШда болаларнинг жинсий эксплуатациясида айбланган ўзбекистонлик депортация қилинди
Жамият
−
09 Апрель 2025 19235 1 дақиқа
Болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида сотиш айблови бўйича судланган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди. Бу ҳақда АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Билдирилишича, Ўзбекистон фуқароси М.А. болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида сотиш билан боғлиқ учта жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. У қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати томонидан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Шунингдек, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги бундай жиноятларга қарши кураш доирасида “Know2Protest” номли миллий кампания давом этаётганини эслатиб ўтди. Бу кампания болалар, ўсмирлар, ота-оналар ҳамда катталарни интернетдаги жинсий зўравонлик ва эксплуатациядан ҳимоя қилиш ва хабардор қилишга қаратилган дастур ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Вашингтонда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Комилов билан учрашган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш бўйича доимий ҳамкорлик учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган эди.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль