АҚШда бир уйдан 5 киши отиб ташланди. Уларнинг 2 нафари болалар
Олам
−
09 Апрель 2021
10042АҚШнинг Шимолий Каролина штатида бир оиланинг беш аъзоси, жумладан иккита бола отишма қурбони бўлди. Бу ҳақда "ABC News" хабар берган.
"Отишма натижасида беш киши ҳалок бўлди. Роберт Лесли ва унинг рафиқаси Барбара Лесли уйидан топилган. Эр-хотин ва уларнинг икки невараси ўқ отиш натижасида вафот этган. Уларнинг уйида ишлаган гастониялик Жеймс Льюис ҳам ўқ жароҳатидан вафот этган", дейилган хабарда.
Телеканал хабарига кўра, олтинчи жабрланувчи омон қолишга муваффақ бўлган, у шифохонага етказилган.
Қайд этилишича, гумонланувчи яқин атрофдаги уйдан топилган.
Маълумот ўрнида, АҚШда ўқотар қурол ишлатилиши билан боғлиқ шунга ўхшаш ҳодисалар тез-тез учраб туради.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Калифорния штати Оринж шаҳрида камида тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган отишма содир бўлганди.
Шунингдек, АҚШнинг Колорадо штати Боулдер шаҳрида Аҳмад Али Аливи Алисса исмли шахс озиқ-овқат дўкони ёнидаги автотураргоҳда ўт очиб, 10 кишини отиб ташлаганди.
LiveБарчаси