АҚШда яна отишма уюштирилди. 4 киши ҳалок бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг Калифорния штати Оринж шаҳрида камида тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган отишма содир бўлди. Бу ҳақда MSNBC шаҳар полициясига таяниб хабар берган.  

Хабарларга кўра, воқеа кеча, 31 март куни бизнес-мажмуада содир бўлган. Отишмада икки киши жароҳатланган. 

Полиция вазият барқарорлашгани, аҳолига таҳдид йўқлигини маълум қилган. 

Аввалроқ, АҚШнинг Колорадо штати Боулдер шаҳрида Аҳмад Али Аливи Алисса исмли шахс озиқ-овқат дўкони ёнидаги автотураргоҳда ўт очиб, 10 кишини отиб ташлагани ҳақида хабар берган эдик.  


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Калифорния

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг