АҚШда номаълум шахс томонидан отишма уюштирилди. 10 киши ҳалок бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 22 март куни АҚШнинг Колорадо штати Боулдер шаҳрида номаълум шахс озиқ-овқат дўкони ёнидаги автотураргоҳда ўт очди. Бу ҳақда "ABC News" хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига супермаркет яқинидаги автотураргоҳда бир киши ўқ узгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Таъкидланишича, номаълум шахс воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига ўқ узишни бошлаган. 

Манбага кўра, у узун поғонали қурол ишлатган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада камида ўн киши, жумладан битта полициячи ҳалок бўлган. Ушбу баёнот маҳаллий полиция раҳбари Марис Херольд томонидан тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ отишма

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг