АҚШда 16 ёшли ўзбекистонлик фура тагига кириб кетди

Олам

image

Кеча, 20 август куни Америка Қўшма Штатларида асли ўзбекистонлик бўлган 16 ёшли ўсмир фуранинг тагига кириб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “News 12” хабар берди.

Қайд этилишича, Бруклин туманида яшовчи Умиджон Жўраев 2 дўсти билан скутерда учаётганда юк машинасига тўқнашиб кетган. У олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. У билан бўлган яна бир ўсмир жароҳатлар билан шифохонага тушган, бошқаси енгил жароҳатлар олган.

Маълумотларга кўра, Умиджон оилада ёлғиз фарзанд бўлиб, унинг вафоти яқинларини чуқур қайғуга солган. Бугун, 21 август куни марҳумнинг яқинлари дафн маросимини ўтказиш учун Кенсингтондаги масжидга йиғилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан полиция 48 ёшли  юк машинаси ҳайдовчисини  сўроқ қилмоқда. Айни пайтда у ҳибсга олинмаган ва унга ҳеч қандай айблов қўймаган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 17 июль куни Бруклинда самарқандлик 15 ёшли Фаридун Мавлонов дўстлари билан мактабдан қайтаётган пайтда ҳужумчиларга дуч келган ва бола ҳалок бўлганди. Орадан бир йил ўтиб қотил топилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг