АҚШда 15 ёшли ўзбекистонликни отиб ўлдирган қотил қўлга олинди
3-саҳифа
−
04 Июль
130812023 йилнинг 17 июль куни Бруклинда самарқандлик 15 ёшли Фаридун Мавлонов дўстлари билан мактабдан қайтаётган пайтда ҳужумчиларга дуч келган ва бола ҳалок бўлганди. Орадан бир йил ўтиб қотил топилди. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.
Билдирилишича, полиция 18 ёшли жиноятчи Леопольдо Нэша Монтойени Панамадаги қариндошининг уйида қўлга олган. У ўтган ҳафта иккинчи даражали қотилликда айбланиш учун Нью-Йоркка экстрадиция қилинган.
“Ўғлимнинг қотили билан юзма-юз келсам, ўзимга жавоб бера олмайман. Агар у озодликда бўлса, бошқа болаларни ҳам ўлдирган бўларди. Ўғлимни сабабсиз ўлдирди. Бу менга жуда оғир ботди”, дейди марҳумнинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, Фаридун Мавлоновнинг жанозаси Sunset боғида бўлиб ўтган ва унда Нью-Йорк мэри Эрик Адамс қатнашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь