АҚШда ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир отиб ўлдирилди (видео)

3-саҳифа

image

АҚШнинг Бруклин туманида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир тасодифан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 17 июль куни содир бўлган. Фаридун Мавлонов исмли бола уйидан бир миль узоқликда отиб қўйилган. Шу куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да бу ҳақда полицияга хабар берилган ва жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.

Полиция ҳисоботига кўра, Фаридун Мавлонов кеча, 18 июль куни вафот этган. Ҳозирда Франклин Делано Рузвелт ўрта мактаби ташқарисида юрган бир гуруҳ ўқувчиларга қарата 7 марта ўқ узган 17 ёшли ўсмир қидирилмоқда.

Мазкур иш бўйича терговни олиб бораётган детектив Жеймс Эссигнинг сўзларига кўра, айбланувчининг нишонида Фаридун бўлмаган. Ушбу ҳолат кўчадаги назорат камерасига ҳам тушиб қолган. Унда қотил кўчада одам кўп бўлган вақтда ўқ узгани акс этган.

Боланинг отаси Фирдавс Мавлоновнинг айтишича, шифокорлар уни икки марта операция қилган, бироқ қонни тўхтатишнинг имкони бўлмаган.

Маълумотларга кўра, Фирдавс Мавлонов бундан 12 йил аввал оиласи билан бирга АҚШга кўчиб борган. Фаридун эса унинг олти фарзандидан бири бўлган. Вафотига қадар бола шаҳардаги Янги Утрехт юқори мактабида таҳсил олган.

Детектив Жеймс Эссигнинг сўзларига кўра, отишмадан икки соат аввал Фаридун ва бир гуруҳ болалар бошқа болалар гуруҳи билан тортишиб қолган. Қарши томондаги 17 ёшли бола Фаридуннинг дўстларидан бири билан жанжаллашиб, дарсдан сўнг учрашиб, муштлашишга келишган. Улар ташқарида учрашган вақтда 17 ёшли ўсмир ёнидан қурол чиқариб, ота бошлаган. Ўқ эса тасодифан Фаридунга тегган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг