АҚШ ва Эрон музокараларининг янги раунди қачон бўлиши айтилди
Олам
−
30 Апрель 3224 1 дақиқа
АҚШ билан Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди жорий йилнинг 3 май куни куни Италия пойтахти Римда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум қилинишича, Америка томони билан бўлажак мулоқот яна Уммон воситачилигида бўлиб ўтади.
Ушбу музокара АҚШ-Эрон алоқаларидан ташқари, Теҳроннинг дипломатик фаолиятида Европа билан мулоқотларни ҳам ўз ичига олади.
“Reuters” нашри АҚШ билан музокаралар арафасида Эрон “Европа учлиги” вакиллари – Франция, Германия ва Буюк Британия билан учрашув ўтказишни режалаштираётгани ҳақида ҳам хабар берган. Ушбу учрашув 2 май кунига белгиланган ва у ҳам Римда бўлиб ўтади.
Нашрнинг ёзишича, Теҳрон Европа давлатларининг БМТ санкциялари қайта тикланиши эҳтимоли бўйича позициясини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Учрашувларга икки томондан кимлар бошчилик қилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ жорий йилнинг 12, 19 ва 26 апрель кунлари Уммон, Италия ва яна Уммон пойтахти Маскатда уч раунд музокаралар ўтказган эди. Музокараларнинг мақсади Эроннинг ядровий дастури ва Теҳронга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга эришишдан иборат.