АҚШ Ўзбекистонга қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди
Спорт
−
31 Август 2023
6124Аввал хабар берилганидек, FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Америка Қўшма Штатлари ва Мексика билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Жорий йилнинг 10 сентябрида Тошкент вақти билан 03:30 да старт оладиган мазкур учрашув Миссури штати Цент-Луис шаҳридаги “City Park” стадионида бўлиб ўтади.
АҚШ миллий жамоаси ушбу баҳсда Ўзбекистон вакилларига қарши ўйнайдиган футболчиларининг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Қайдномага Кристиан Пулишич (Милан), Уэстон Маккенни (Ювентус), Сержиньо Дест (ПСВ) каби тажрибали футболчилар чақирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсни гондураслик Нелсон Салгадо бошқариб бориши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Сречко Катанец қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 сентябрь куни таркибида Гильермо Очоа, Рауль Хименес, Эктор Эррера ва Эдсон Альварес каби таниқли футболчилари бўлган Мексика термаси билан ҳам ўзаро баҳс олиб боради.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Хитой ва Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь