АҚШ “Толибон”нинг Афғонистонга қайтиш таклифини рад этди
Олам
−
03 сентябр 992 1 дақиқа
Вашингтон Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг АҚШ томонидан Афғонистон кончилик соҳасига сармоя киритилиши ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Томми Пигот “Америка овози”га берган интервьюсида сўз очди.
АҚШ Давлат департаменти сўзчиси “Америка овози”нинг “Толибон” кончилик соҳасига сармоя киритиш таклифини АҚШ расмийларига расман билдирганми ёки йўқми, деган саволига жавобан шундай деган:
“АҚШ Давлат департаменти махсус белгиланган глобал террорчи гуруҳ ҳисобланган “Толибон” билан Афғонистондаги муҳим фойдали қазилмаларни ўзлаштириш бўйича мулоқотга киришишни режалаштирмаяпти”.
Тадқиқотларга кўра, Афғонистон литий, кобальт ва ниобий каби муҳим фойдали қазилма заҳираларини ўз ичига олган камида 1 триллион долларлик кон ресурсларига эга.
Пиготнинг айтишича, АҚШнинг Афғонистон конларига сармоя киритиши фақат “Толибон” қўлига пул тушириши ва уларнинг Афғонистон халқига нисбатан шафқатсиз муомаласини давом эттиришига имкон бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий “The New York Times” нашрига берган интервьюсида АҚШни Афғонистондаги дипломатик иштирокини қайта тиклашга ва мамлакат иқтисодиётига инвестиция киритишга чақирган эди.
Live
Барчаси