АҚШ Россияни жиғига тегмаслик учун яширинча ракета синови ўтказгани айтилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари жорий йилнинг март ойи ўрталарида яширинча гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказган, бироқ “Россия билан кескинликни кучайтирмаслик” учун бу ҳақда дунёга жар солмаган. Бу ҳақда CNN ҳарбий манбага таяниб, хабар бермоқда. Бу ҳақда CNN ҳарбий манбага таяниб хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, ракета синови АҚШ Президенти Жо Байденнинг Европага ташрифига тайёргарлик кўрилаётган вақтда бўлиб ўтган. 

“АҚШ март ойи ўрталарида гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди, бироқ Президент Жо Байден Европага сафар қилмоқчи бўлаётганида Россия билан зиддиятни кучайтирмаслик учун икки ҳафта сукут сақлади”, деб хабар қилган телеканал ушбу масаладан хабардор мудофаа манбасига таяниб. 

Телеканал маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Lockheed Martin компаниясининг Hypersonic Air-breathing Weapon Concept (HAWC) ракета лойиҳаси версиясини ишга туширган. Ракета синови Б-52 бомбардимончи самолётидан амалга оширилган. 

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Россия билан ядровий соҳадаги муносабатлар кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси синовини бекор қилгани айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия ракета

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг