АҚШ Россия туфайли Minuteman III баллистик ракетаси синовини бекор қилди
Олам
−
02 Апрель 2022
10484Америка Қўшма Штатлари Россия билан ядровий соҳадаги муносабатлар кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси синовини бекор қилди. Бу ҳақда “Reuters” АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вакилига таяниб хабар берган.
Дастлаб, ракета синови жорий йилнинг 3 мартига белгиланган эди. Бироқ, 2 март куни ҳарбийлар синовни кейинга сургани маълум бўлди.
“Бу Қўшма Штатлар нотўғри тушунилиши ёки нотўғри талқин қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатга киришиш ниятида эмаслигини кўрсатиш учун қилинган”, деган Пентагон вакили Жон Кирби.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон АҚШ “масъулиятли ядровий давлат” эканини намойиш қилмоқчи. Кирби шунингдек, ушбу “таранг вақтда” АҚШ ва Россия “нотўғри тушуниш хавфини ёдда тутиши ва бу хавфни камайтириш учун чоралар кўриши” кераклигини қўшимча қилган.
“Ҳозир Minuteman III синови бекор қилинди”, дейди АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари вакили Энн Стефанек.
Қайд этилишича, навбатдаги баллистик ракета синови шу йил охирида бўлиб ўтади.
Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси АҚШ стратегик қуролларининг асосий элементи ҳисобланади. Ракета 9,6 минг километрдан ортиқ парвоз масофасига эга ва тахминан 24 минг километр/соат тезликда ҳаракатланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь