АҚШ ортидан яна 5 давлат ўз фуқароларини Украинадан кетишга чақирди 

Олам

image

Буюк Британия, Нидерландия, Черногория, Япония ва Жанубий Корея ўз фуқароларига Украинага саёҳат қилмаслик ёки унинг ҳудудини тарк этишни тавсия қилди. Бу ҳақда РБК хабар берган. 

Таъкидланишича, Черногория Ташқи ишлар вазирлиги “кучланишнинг ортиши ва олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфсизлик вазияти муносабати билан” фуқароларга Украинани вақтинча тарк этишни тавсия қилган. Жанубий Корея Украинага қизил огоҳлантириш даражасини белгилаган ва бу давлатга саёҳат қилишни тақиқлаган. 

Нидерландиянинг Киевдаги элчиси Йеннес де Мол фуқароларга Украинани зудлик билан тарк этишни маслаҳат берган. Шу билан бирга, Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида одамларга Россия ва Беларусь билан чегарадош ҳудудлардан қочиш тавсия этилган, Украинада бўлганларга эса мамлакатни тарк этиш ҳақида ўйлаш тавсия этилган. 

Япония Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Украинадаги япон фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишни тавсия қилган. 

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни АҚШ Давлат департаменти фуқароларга “Россия ҳарбий амалиётлари ҳамда COVID-19 таҳдиди кучайиши сабабли” Украинага бормасликни ёки дарҳол унинг ҳудудини тарк этишни тавсия қилган. АҚШ Президенти Жо Байден Украинадаги барча америкаликларни мамлакатни “ҳозироқ” тарк этишга чақирган. 

Киев ва Ғарб сиёсатчилари сўнгги ойларда Россия Украина билан чегарада қўшин тўплаганини иддао қилиб келади. Кремлда таъкидланганидек, қуролли кучлар ўз ҳудуди доирасида ҳаракат қилмоқда — бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни хавотирга солмаслиги керак. Ташқи ишлар вазирлигининг тушунтиришича, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги баёнотлар чегарадош ҳудудларда НАТО контингентларини тўплаш учун баҳона сифатида ишлатилади ва бундай айбловлар ҳам кулгили, ҳам хавфли.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг