АҚШ ИШИД сафига қўшилган ўзбекистонликларга нисбатан санкция киритди
Олам
−
15 Июнь
4754АҚШ Туркия ҳукумати билан яқин ҳамкорликда “Ироқ ва Шом исломий давлати” (ИШИД) террорчилик гуруҳи фаолиятига алоқадор шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги матбуот хизмати томонидан чоп этилган баёнотларда айтилади.
“Қўшма Штатлар ИШИД билан алоқадор бўлган тўрт кишига, жумладан, гуруҳга алоқадор одам контрабандаси тармоғи аъзоларига нисбатан санкциялар жорий қилди. Текширув ва кейинги ҳаракатлар Туркия ҳукумати билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди, у бир вақтнинг ўзида ушбу тармоққа қарши ўзининг ички чораларини кўрмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.
Санкция рўйхатига “Исломий давлат” билан алоқадор одам контрабандаси тармоғи фаолиятида иштирок этган Ўзбекистон резиденти Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов ва 1998 йилда туғилган, миллати ўзбек Муҳаммад Иброҳимжон ўғли Ниёзов ҳам бор.
У ушбу тармоқ тарафдори ва Туркиядаги ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган. Шунингдек, рўйхатга 2023 йил ўрталарида ИШИД жангарилари учун ўқув лагерини яратишда қатнашган ўзбекистонлик Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев ҳам киритилган.
Адам Хамирзаев исмли шахс эса янгиланган рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллаган.
Молия вазирлигининг хабар беришича, 1985 йилда туғилган бу шахс Россияда туғилган ва “Андрей Гузун”, “Адам Олиферчик” ёки “Адам Абу Даррар Ал-Шишани” исмлари билан ҳам танилган.
АҚШ Молия вазирлигига кўра, бу шахс ИШИДнинг Грузиядаги амири бўлиб чиқди, у ИШИД контрабанда тармоғига унинг фаолияти бўйича кўрсатмалар берган. У рўйхатга гуруҳ таркибидаги етакчи сифатида қўшилди, бу ҳам унинг мулки ва активларининг блокланиши ва музлатилишига олиб келади.
LiveБарчаси