АҚШ Адлия вазирлиги Байден адвокатлари билан ҳамкорлик ўрнатди 

Олам

image

АҚШ Адлия вазирлиги Президент Жо Байденга тегишли махфий ҳужжатларни қидириш жараёнини кузатиш учун Федерал қидирув бюросини жалб қилиш имкониятини кўриб чиқди. Аммо терговни мураккаблаштирмаслик учун бу ғоядан воз кечишга қарор қилган, чунки вазирлик Президентнинг адвокатлари билан фаол ҳамкорликни ўрнатган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Адлия вазирлиги ва юристлар келишувига кўра, Байденнинг шахсий адвокатлари давлат раҳбарининг уйини текшириши, потенциал махфий ҳужжатлар топилган тақдирда Адлия вазирлигига хабар бериши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини жараёнга жалб қилишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Байденнинг шахсий кабинетидан 2009 йилдан 2017 йилгача у АҚШ Вице-президенти лавозимида ишлаган давридаги махфий ҳукумат ҳужжатлари топилган эди. Ҳужжатларни Байденнинг адвокатлари Пенсилвания университетидаги Байден дипломатия ва глобал ҳамкорлик марказида офис майдонини бўшатганларида қулфланган кабинетдан топган.

Оқ уй Байден Вашингтондаги белгиланган бинолардан 2017 йилдан 2020 йилгача маъмуриятда ишламаган пайтда фойдаланганини тан олди. Президентнинг ўзи эса ишхонасидан топилган махфий ҳужжатлардан ҳайратга тушгани ва уларнинг мазмунини билмаслигини айтган.

Кейинчалик Америка раҳбарининг ёрдамчилари Байденнинг Уилмингтондаги уйидан – гараждан махфий ҳужжатларнинг янги тўпламини топгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Шунингдек, давлат раҳбарининг ҳуқуқий масалалар бўйича махсус маслаҳатчиси Ричард Заубер Жо Байденнинг мамлакат шарқидаги Делавер штатининг Уилмингтон шаҳридаги уйида махфий деб белгиланган яна беш саҳифали ҳужжатларни топиб, уларни дарҳол Адлия вазирлигига топширган эди.

Топилган ҳужжатлар юзасидан жорий йилнинг 12 январь куни АҚШ адвокати котиби Америка Президентига тегишли махфий ҳужжатларни нотўғри сақлаш ишини тергов қилиш бўйича Роберт Хурни махсус маслаҳатчи этиб тайинлангани эълон қилинган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг