Адиз Бобоев Самарқандда янги парклар ташкил қилишни буюрди (видео)
Жамият
−
31 Июль 2025 6743 2 дақиқа
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи Адиз Бобоев вилоят марказида болалар ва кексалар дам олиши учун парклар етарли эмаслигини танқид қилиб, шаҳарда янги парклар ташкил қилишни буюрди. Бу ҳақда у жорий йилнинг 29 июль куни вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилишда сўз очди.
“Болаларимиз дам олиши керак десак биттагина парк бор. Тўртта одам кирса бешинчиси кира олмайди. Бошқа жой йўқ. “Дом”да 50 даража иссиқда 4 та деворни ўртасида ўтирибди. Болалар кўчага чиқа олмайди, борадиган, кечқурин чиқадиган жойи йўқ. Шу билан таътил ўтиб кетди. Нуроний отахон-онахонларимиз ҳам кўчага – паркка чиқиб, тоза ҳавода юриши керак-ку. Лекин унақа жой йўқ”, дейди Бобоев.
У масъулларга Самарқанд шаҳридаги 5 гектардан ошиқ жойи бор ҳарбий госпиталь ўрнида 1 сентябргача парк қуришни ва ишга тушуришни буюрди.
“1 сентябргача 5 гектардан ошиқ жойи бор ҳарбий госпиталда чиройли парк қурилади. У 1 сентябргача ишга тушиши керак”, деди Бобоев.
Шунингдек, 7 гектар ери бор “Ватанпарвар” боғи сақлаб қолиниб, у ерда ҳам болалар ва катталар учун дам оладиган аттракционлар, сув ҳавзалари ва бошқа нарсалари бор парк ташкил қилинади. Унинг ҳам қурилиши тезлаштирилади.
Бундан ташқари, муз саройининг орқасидаги 3 гектар ерда ва Қорасув массивида ҳам шундай парк қурилади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль