Адабиёт бўйича Нобель мукофотининг бу йилги ғолиби маълум бўлди
Олам
−
05 Октябрь 2023
54292023 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти норвегиялик драматург Юн Фоссега насиб қилди. Бу ҳақда Швеция академиясининг Нобель қўмитаси маълум қилди.
“Ёзувчи тушуниб бўлмайдиган нарсаларни ифодалашга имкон берадиган инновацион пьесалари ва насрий асарлари учун лауреат бўлди”, дейилади қўмита хабарида.
Лауреат номини эълон қилган Швеция академиясининг доимий котиби Мац Мальмнинг сўзларига кўра, драматург мукофотга лойиқ кўрилгани ҳақида эшитганида ўз машинасида дачасига кетаётган бўлган.
Фоссе 1959 йилда туғилган. У Норвегиянинг Берген шаҳрида яшайди. Биринчи асарини 1983 йилда саҳифаларга муҳрлаган ёзувчи турли жанрларда 40 та китоб чоп этган, улар шунча тилга таржима қилинган. Фоссе Европадаги энг машҳур драматурглардан биридир. Унинг пьесалари 800 мартага яқин саҳналаштирилган.
Маълумот учун, адабиёт бўйича Нобель мукофоти 2022 йилда француз аёли Анни Эрнога, бир йил аввал танзаниялик носир Абдулраззоқ Гурнага, 2020 йилда эса АҚШлик шоир Луиза Глюкга насиб этган. 1901 йилдан 2022 йилгача жами 119 киши адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган, улардан 17 нафари аёллардир.
Эртага, 6 октябрь куни тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати номи Ослода эълон қилинади. Иқтисод бўйича мукофот соҳиби эса 9 октябрь куни Стокгольмда аниқланади. Олтита Нобель мукофотининг барча ғолибларини топшириш анъанага кўра 10 декабрь – Алфред Нобель вафот этган куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ физика, тиббиёт ва кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь