Электронларни ўрганган олимларга Нобель мукофоти берилди

Олам

image

Физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти Огайо университетидан Пьер Агостини (АҚШ), Мюнхендаги Людвиг Максимилиан университети ва Макс Планк институтидан Ференц Краус (Германия) ҳамда Лунд университетидан Анне Л’Ҳуиллиер (Швеция)га насиб қилди. Бу ҳақдаги Нобель қўмитаси қарори бугун, 3 октябрь куни эълон қилинди.

Юқорида номлари келтирилган олимлар моддадаги электронлар динамикасини ўрганиш учун ёруғликнинг аттосекундлик импульсларини ҳосил қилувчи экспериментал усулларни ўйлаб топгани сабабли мазкур мукофотга лойиқ кўрилган. 

Маълумот учун, 1901 йилдан бери физика бўйича Нобель мукофоти ҳаммаси бўлиб 116 марта берилган, уни 222 киши қўлга киритган. Мукофот миқдори 10 миллион Швеция крони (435 400 АҚШ доллари)ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили физика бўйича Нобель мукофоти  совриндорлари америкалик Жон Клаузер, франциялик Ален Аспе ва австриялик Антон Цайлингерлар бўлганди. Улар квант технологиясининг янги даврига асос солган экспериментал воситаларни ишлаб чиққани учун ушбу мукофотга сазовор бўлган. Ундан олдинги Нобель мукофоти эса олими Клаус Хассельман, италиялик Жоржио Паризи ва япон-америкалик Сюкуро Манабега берилганди. Ҳассельман ва Манабе "Ер иқлимини физик моделлаштириш, ўзгарувчанликни миқдорий таҳлил қилиш ва глобал исишни ишончли башорат қилиш" учун мукофотланган. Паризи "атомлардан сайёраларгача бўлган миқёсдаги физик тизимларда тартибсизлик ва тебранишларнинг ўзаро таъсирини кашф этгани" учун мукофотга сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нобель мукофоти Физика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг