Америкалик ва россиялик олимлар кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди
Олам
−
04 Октябрь 2023
58552023 йил учун кимё бўйича Нобель мукофотини америкалик уч олим – Мунги Бавенди (Массачусетс технология институти), Луи Брюс (Колумбия университети) ва Алексей Екимов (Nanocrystals Technology Inc) қўлга киритди. Мукофот уларга квант нуқталарини кашф этгани ва синтез қилгани учун берилди. Нобель қўмитаси ўз қарорини бугун, 4 октябрь куни эълон қилди.
Нобель лауреатларидан бири 78 ёшли олим Алексей Екимов Россияда туғилган. Ленинград давлат университети битирувчиси бўлган Екимов 1999 йилдан буён АҚШда яшаб, ишлаб келмоқда. Унинг иши квант нуқталари деб номланувчи яримўтказгичли нанокристаллар бўйича дунё тадқиқотларига асос бўлган.
Қизиқ томони шундаги, бу галги Нобель мукофотига сазовор бўлган учала олим ҳам физика билан шуғулланган. Физиклар нанозаррачаларда назарий жиҳатдан ўлчамга боғлиқ квант эффектлари пайдо бўлиши мумкинлигини узоқ вақтдан бери билган, аммо ўша пайтда уларни яратиш деярли имконсиз эди. Шунинг учун ҳам бу билимлар амалий қўлланилишига жуда кам одам ишонган.
Бироқ, 1980 йилларнинг бошларида Алексей Екимов рангли шишада ўлчамга боғлиқ квант эффектларини яратишга муваффақ бўлди. Ранг мис хлорид нанозарраларидан олинган ва Екимов заррачалар ҳажми квант эффектлари орқали шиша рангига таъсир қилишини кўрсатди.
Бир неча йил ўтгач, Луи Брюс суюқликда эркин сузувчи заррачаларда ўлчамга боғлиқ квант эффектларини кўрсатган дунёдаги биринчи олим бўлди. 1993 йилда Мунги Бавенди квант нуқталарининг кимёвий изоляциясида инқилоб қилди, натижада деярли мукаммал заррачалар пайдо бўлди. Сифат шунчалик юқори эдики, нуқталарни саноат миқёсида ишлатиш мумкин эди.
Квант нуқталари эндиликда QLED технологиясига асосланган компьютер мониторлари ва телевизор экранларини ёритади. Шунингдек, улар баъзи LED лампалар нурига нуанcе қўшади, шунингдек, биокимёгарлар ва шифокорлар биологик тўқималарни ўрганиш учун улардан фойдаланади.
Келажакда тадқиқотчилар эгилувчан электроника, майда сенсорлар, юпқа қуёш ҳужайралари ва шифрланган квант алоқаларига ҳисса қўшиши мумкинлигига ишонишади.
“Биз эндигина бу майда заррачаларнинг имкониятларини ўрганишни бошладик”, дейди олимлар.
Маълумот учун, 1901 йилдан бери кимё бўйича Нобель мукофоти 115 марта, 190 кишига берилган. 2022 йилда америкаликлар Каролин Бертоцци ва Барри Шарплесс, шунингдек, даниялик Мортен Мельдал кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари бўлган. Мукофот уларга "клик кимёси ва биоортогонал кимё усулларини ривожлантиргани учун" берилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 октябрь куни физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинганди.