Абхазияда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин
Олам
−
09 Январь 2020
6754Аввалроқ, Абхазияда намойишлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Абхазия Президенти Рауль Хажимба Сухум шаҳридаги вазият туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкинлигини истисно қилмади. Ушбу баёнот бугун, 9 январь куни Президентнинг веб-сайтида эълон қилинди.
“Барча давлат идоралари доимий режимда ишлайди. Куч ишлатар тузилмалар кучайтирилган режимга ўтказилди. Агар керак бўлса, мен мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилиш чораларини кўраман. Ҳодисаларнинг шу кўринишда ривожланиши Хавфсизлик Кенгашида ҳам муҳокама қилинган", дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, намойишчилар Президент маъмурияти биносига ҳужум қилиб, давлат раҳбарининг истеъфосини талаб қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь