Абхазияда Президентга қарши намойиш бошланди
Олам
−
09 Январь 2020
6067Абхазияда намойишлар бошланди. Намойишчилар Президент маъмурияти биноси олдида давлат раҳбари Рауль Хажимба истеъфосини талаб қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Намойишчилар Абхазия Президенти маъмурияти биносига бостириб кириб, дераза ва эшикларни синдириб ташлашган.
Бинога киришда йиғилганлар Президент ўз лавозимини тарк этиши кераклигини айтмоқда.
Ҳукумат намойишларни давлат тўнтаришига уриниш сифатида баҳолаб, бу мамлакат конституциясига кўра жазоланишини маълум қилди.
Аввалроқ ҳукуматпараст "Абхазия миллий бирлиги форуми" партияси ва "Абааш" фахрийлар жамоат ташкилоти мухолифатнинг норозилик намойишини ўтказиш чақириқларига жавоб бермасликка чақирган эди.
Ушбу ташкилотларга кўра, Абхазия мухолифат кучларининг бир қисми, жумладан “Амцахара” ва “Бирлашган Абхазия” партиялари мамлакатда вазиятни издан чиқаришга қаратилган баёнотлар билан чиқишган. Мухолифат томонидан "Президентнинг ноқонунийлиги" ва ташкилотларда "ҳозирги ҳукуматнинг тўловга лаёқатсизлиги" ҳақидаги баёнотлар асоссиз деб аталган.