Абхазия раҳбари истеъфога чиқмаслигини айтди (видео)
Олам
−
16 Ноябрь
2461Тан олинмаган Абхазия республикаси раҳбари Аслан Бжания мухолифат талабларига зид равишда истеъфога чиқмаслигини айтди. Бу ҳақда кеча, 15 ноябрь куни “Apsny Yahia” Теlegram-канали хабар берди.
“Абхазия президенти, Абхазия вице-президенти, бош вазир, ҳукумат аъзолари Абхазияда бўлади ва ишлашда давом этади”, деган у.
Бжания матбуот хизмати унинг мурожаатидан кейин у Россия ҳарбий базаси ҳудудига кўчирилгани ҳақидаги даъволарни рад этган.
“Бжания ўзи туғилиб ўсган Тамиш қишлоғида”, дея ишонтирмоқда матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тан олинмаган Абхазия республикасида мухолифат вакиллари ҳукумат бинолари мажмуасини тўлиқ назоратга олгани, тартибни таъминлаш учун ичкарида бўлган куч тузилмалари ходимлари эса биноларни тарк эта бошлагани хабар қилинганди. Намойишчилар аввалига Сухумидаги “президент” маъмурияти биноси эшигини бузиб кириб, у ерни эгаллаб олган. Кейинчалик мухолифат ҳукумат бинолари мажмуасининг барча қисмларини, шу жумладан, республика вазирлар маҳкамаси ва парламент биносини ҳам назоратга олган. Бунинг ортидан тартибни сақлашга масъул бўлган куч тузилмалари ходимлари биноларни тарк этишни бошлаган.
LiveБарчаси