Абдусатторов асосий таъқибчиси билан баҳсда дуранг қайд этди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнирида 11-тур ўйинлари ортда қолди. “Masters” гуруҳида пешқадамлик қилаётган ўзбекистонлик шахмат устаси Нодирбек Абдусатторов мазкур турда асосий таъқибчиси Аниш Гирига қарши баҳс олиб борди.

Қора доналарда баҳсга киришган Абдусатторов мезбонлар вакилига қарши дуранг натижа қайд этиб, очколари сонини 7,5 тага етказиб олди. Ўн бир турдан сўнг ҳамон Ўзбекистон вакили пешқадамликни сақлаб турибди. 7 очко тўплаган Аниш Гири эса 2-поғонадан жой олди. Мусобақа давомида бир неча омадсиз натижалар қайд этган жаҳон тождори Магнус Карлсен эса сўнгги ўйинларда ғалабаларга эришиб, ҳозирги вақтда кучли учликни якунлаб турибди.

“Challenger” гуруҳида кучлилар қаторида бораётган Жавоҳир Синдоров 11-турда мезбонлар вакили Мак Вармердамга қарши баҳс олиб бориб дурангга имзо чекди. Ҳозирги вақтда Синдоров 11 имкониятдан 7 очко жамғариб нуфузли турнирнинг 3-поғонасида бормоқда. 

Бугун турнирнинг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтади. 12-турда Абдусатторов АҚШ вакили Уэслей Сога қарши ўйнаса, Синдоров эронлик Мохаммад Амин Табатабаига қарши дона суради.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Tata Steel Chess-2023

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг