Ошаётган маошлар, сўзида турган Туркия, МАКнинг Умаровага жавоби ва бошқа муҳим хабарлар

Жамият

Бугун, 12 июль куни муҳокамада бўлган мавзулар тафсилоти.

Жамият

Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди – Президент фармони

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 июль куни "Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Турдимов нега Самарқанд вилояти ҳокимиятидагиларни ишдан олди?

Самарқанд вилояти ҳокимлигида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонун талабларига риоя этиш, кўп йиллик дарахтларни асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди. 

ОТМ ректорларини тайинлаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Презденти Шавкат Мирзиёев имзолаган “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ ОТМ ректорлари, коллеж, академик лицейлар директоралри ва уларнинг ўринбосарларини тайинлаш тартиби ўзгарди.

Олий таълим вазирлиги ходимларининг маоши оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофмқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 августдан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Усмонхон Алимов оиласида оғир жудолик

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг оиласи оғир жудоликка учради. Кеча, 11 июль куни Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов вафот этган.

Ўзбекистонда жадидлар ҳақида илк фильм суратга олиняпти

Ўзбекистонда жадидлар ҳаётига бағишланган илк фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда фильм ижодкорлари билан суҳбатда бўлган QALAMPIR.UZ ижодий продюсери Феруза Нажмиддинова маълум қилди.

Режиссёр Музаффар Эркинов томонидан суратга олинаётган фильм ўзбек маърифатпарвари Абдулла Авлоний ҳаётининг Афғонистонга элчи бўлиб борган даврларидан ҳикоя қилади.

Сирдарёда автобус ағдарилишига Spark сабабчи бўлган

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани М-34 трасса йўлида автобус ағдарилиб кетиши натижасида 16 киши турли даражада жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 11 июль куни соат 11:00 ларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи “Г.К.Т.С.” МЧЖ ҳайдовчиси 51 ёшли А.А. бошқарувидаги Isuzu русумли автобусни Янгиҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Душанбе-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилган. Автобусда 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 15 нафари аёл, 3 нафари эркак киши, 2 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган. Ҳайдовчи автобусни қизил рангли Spark русумли автомашинаси сиқиб кетганлиги туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билдирган.

Фарғонада зўраки монополистнинг таноби тортилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорга ўз хизматини мажбуран ўтказаётган монополист ташкилот ҳаракатлари устидан текширув ўтказди. Натижада истеъмолчининг мазкур хизматга эҳтиёжи ва аризаси мавжуд бўлмасада, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қўқон минтақавий темирйўл узели” УК томонидан асосий ортиш ва тушириш учун вагонларни тақдим этиш хизмати билан бирга бўрда белги қўйиш хизмати кўрсатиб келинаётгани аниқланди.

ИИВда бош бошқарма бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 60 даражадан ошдими?

Ўзбекистонда ёзнинг чилласи келди дегунча, одамлар орасида "ҳарорат пасайтириб айтиляпти", деган гаплар қулоққа чалинади. Ҳақиқатдан ҳам ҳарорат пасайтириб айтиладими, ёки уйдаги симобли ҳарорат ўлчагич ва мутахассисларнинг ҳарорат ўлчагичи ўртасида фарқлар борми? Бу саволга Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси жавоб берди.

Пўстаги қоқилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Азиза Умаровага жавоб берди

Бир неча кун аввал “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га нисбатан танқидлар яна авжига чиққани, Smartgov Consulting бюроси ижрочи директори, жамоатчиликка ижтимоий тармоқлардаги постлари билан яхши таниш бўлган тадбиркор Азиза Умарова ҳам Facebook’даги саҳифасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг “пўстагини қоққани” ҳақида хабар берган эдик.

Бу танқидга жавобан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси махсус баёнот билан чиқди.

1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг"Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10 фоиз) баравар оширилди.

Олам

Зеленскийнинг офисида тинтув ўтказилди

Украина Давлат тергов бюроси мамлакат Президенти Владимир Зеленский офисида тинтув ўтказди. Терговчилар Пётр Порошенко Прездентлигида мажлислар баённомасининг юритилиши билан қизиқиб, уларнинг махфийлик даражасини таъминлашга масъул бўлганларни сўроқ қилган. Хусусан, ҳарбий операцияларни режалаштириш билан боғлиқ мажлисларга алоҳида этибор бериляпти.

Россия-Қозоғистон чегарасида ўзбекистонликлар иштирокида жанжал чиқди

Россия-Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида можаро келиб чиқди. Воқеа жорий йилнинг 11 июль куни рўй берган. Ижтимоий тармоқларда ушбу можаро акс этган видеолар ҳам тарқалган.

Президент ўғлига юқори лавозимни таклиф қилди

Бразилия Президенти Жаир Болсонару мамлакатнинг АҚШдаги элчиси лавозимини ўғлига таклиф қилди. 35 ёшли Эдуардо Болсонару ҳозирда Бразилия парламенти аъзоси ва халқаро масалалар бўйича отасининг маслаҳатчиси ҳисобланади. У журналистларга унга расмий таклиф билдирилса, бу лавозимни эгаллашини маълум қилган. Агар шундай бўлса, у конгрессмен курсисидан воз кечишига тўғри келади.

Patriot`инга ҳам, самолётинга ҳам... Туркия барибир С-400 ни сотиб олди

Россия Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаси қисмларининг илк партиясини етказиб берди. Туркия ва Россия ўртасида келишув 2017 йилда имзоланганди. Унга кўра, РФ 2,5 млрд доллар эвазига тўртта С-400 ЗРМ дивизиясини етказиб бериши керак эди.

Спорт

“Барса”дан “Реал”га жавоб: Гризманн расман Каталонияда

Каталониянинг “Барселона” клуби расман “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олганлигини эълон қилди. Бугун, 12 июль куни “Камп Ноу” стадионида футболчининг расмий таништирув маросими ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Гризманн “кўк-анорранлилар” сафига 120 млн евро эвазига келиб қўшилган. Клуб раҳбарияти футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Шартномага кўра, футболчининг товон пули 800 млн евро этиб белгиланган. 

Ер юзидаги энг баланд футболчи фаолиятини якунлади

Ер юзидаги энг бўйи узун футболчи ўз фаолиятини якунлашга қарор қилди. 38 ёшигача Англия Премьер лигасида фаолият олиб борган Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч кейинги мавсумда бошқа футбол ўйнамоқчи эмас.

Равшан Эрматов амалдаги жаҳон чемпионлари билан учрашди

Жорий йилнинг 12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг