Олий таълим вазирлиги ходимларининг маоши оширилди
Жамият
−
12 Июль 2019
9260Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик) олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими бўйича ягона давлат сиёсатини, шунингдек, олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнига ташкилий ва методик раҳбарликни амалга ошириш юзасидан ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 августдан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:
а) ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўллаш ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазирлик марказий аппаратининг:
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига – 30 фоиз;
фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига – 35 фоиз устамалар белгилаш;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ойлик лавозим маошига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача – 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача –20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача – 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ – 40 фоиз ойлик устамалар тўлаш;