Ҳозир 40 минг муаллим 1 минг доллардан юқори маош олмоқда – Президент

Жамият

−

image

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 40 минг муаллим 1 минг доллардан, яна 1,5 минг нафари 2 минг доллардан юқори маош олмоқда. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.

Қайд этилишича, муаллимнинг қадри ва обрўсини юксалтириш натижасида соҳага кўплаб малакали педагоглар кириб келган. Халқаро ва миллий сертификатга эга ўқитувчилар сони беш йилда 29 мингдан 143 мингга ошган, мактабларда ўқитувчи етишмаслиги уч баробар камайган. PISA таҳлилида бу кўрсаткич Ўзбекистонда 8 фоиз, ўрганилган 91 давлатда ўртача 40 фоиз экани келтирилган.

Ҳозир 40 минг муаллим 1 минг доллардан, яна 1,5 минг нафари 2 минг доллардан юқори маош олмоқда. Замонавий методикани жорий қилаётган, олимпиада ғолибларини тайёрлаётган устозларнинг меҳнати рағбатлантирилмоқда.

Янги форматда ўтказилган “Йил ўқитувчиси” танловининг 208 нафар туман ва шаҳар ғолибига илк бор 616 миллион сўмдан мукофот берилди. Президент бундай эътироф янада кўпроқ муаллимларни юксак марраларга интилишга ундашини таъкидлаган.

Келаси йилдан танловни 14 та ҳудуддаги боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиш, уларни мукофотлаш таклиф қилинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг