Президент ўғлига юқори лавозимни таклиф қилди

Олам

image

Бразилия Президенти Жаир Болсонару мамлакатнинг АҚШдаги элчиси лавозимини ўғлига таклиф қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

35 ёшли Эдуардо Болсонару ҳозирда Бразилия парламенти аъзоси ва халқаро масалалар бўйича отасининг маслаҳатчиси ҳисобланади. У журналистларга унга расмий таклиф билдирилса, бу лавозимни эгаллашини маълум қилган. Агар шундай бўлса, у конгрессмен курсисидан воз кечишига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, Президентнинг ўғлини “норасмий ташқи ишлар вазири” деб ҳисоблашади ва Бразилиянинг ташқи сиёсатига унинг таъсири катта эканини айтишади. У отаси сингари, америкача қарашларни маъқуллайди ва бразилиялик сиёсатчиларга хос бўлмаган тарзда очиқчасига Исроилни қўллаб-қувватлайди.

Жорий йилнинг март ойида Болсонару АҚШга ташрифи давомида, Президент Дональд Трамп билан Оқ уйдаги кечки овқат вақтида доим Бразилияни коммунистлардан тозалаш истагида бўлганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Жаир Болсонару

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made