Равшан Эрматов амалдаги жаҳон чемпионлари билан учрашди
Спорт
−
12 Июль 2019
5011Жорий йилнинг 12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Эртага тонгда терма жамоа вакиллари Польшага йўл олади. Бугун Жамшид Асадов бошчилигидаги жамоа ЎФА раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган ёш футболчиларга омад тилар экан, Равшан Эрматов ушбу йигитлар ортида бутун халқ туришини ва уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
“Жаҳон кубоги баҳсларида сизларга муваффақият тилаймиз. Шуни билишингизни истардикки, бутун ўзбек халқи сиз билан! Биз ҳар бир учрашувда сизларга мухлислик қиламиз ва сизларнинг ўтган галги каби муваффақиятли иштирок этишингизга ишонамиз. Муҳими – ўз кучингизга ишонинг ва майдонда ўз маҳоратингизни қўрқмай намойиш этинг. Ҳар бир учрашув олдидан янграйдиган мамлакатимиз мадҳияси сизларга янада куч ва ғайрат беришига аминман. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя этишингизга ва юртимизга ёруғ юз билан қайтишингизга ишонамиз”, дея футболчиларга ўз тилакларини билдирди Равшан Эрматов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь