Patriot`инга ҳам, самолётинга ҳам... Туркия барибир С-400 ни сотиб олди
Олам
−
12 Июль 2019 9499 1 дақиқа
Россия Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаси қисмларининг илк партиясини етказиб берди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“ЗРМ қисмлари Анқара вилоятидаги Муртед авиабазасига олиб келиняпти”, дейилган хабарда.
РИА Новостининг маълум қилишича, Россия томон ҳам бу хабарни тасдиқлаган.
Туркия ва Россия ўртасида келишув 2017 йилда имзоланганди. Унга кўра, РФ 2,5 млрд доллар эвазига тўртта С-400 ЗРМ дивизиясини етказиб бериши керак эди.
Туркиянинг Россиядан қурол сотиб олиши АҚШнинг жиддий қаршилигига сабаб бўлди. Америка Туркияга ўзининг Patriot мажмуаларини таклиф қилиб С-400 дан воз кечишини сўради. Рад қилгудек бўлса, расмий Вашингтон Анқарага F-35 қирувчи самолётларини сотмай қўйиши ва камига санкциялар жорий қилиш билан таҳдид қилди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март