Бу Россия учун муҳим масала — Кремль Эрдўғаннинг ҳарбий база ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжонда турк ҳарбий базаси очилиши эҳтимолини рад қилмагани ҳақида хабар берган эдик. Туркиянинг бу каби баёноти Кавказортидаги бошқа бир йирик ўйинчи Россияни эътиборсиз қолдирмаслиги аниқ эди.

Бугун, 18 июнь куни Кремль вакили – Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Эрдўғаннинг ҳарбий база ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. У НАТОга аъзо давлатларнинг Россия чегараларида ҳарбий база очишини алоҳида эътибор қаратиш ва хавфсизлик чораларини кўриш керак бўлган вазият, деб баҳолади.

“Биз Кавказортида вазиятни барқарорлаштиришда Туркия Республикаси билан ҳамкорлик қиламиз. Биз Анқара, Баку ва Ереван билан яқин алоқадамиз, ҳар қандай қадамлар Кавказортидаги вазиятни янада барқарорлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, логистика, умуман вазиятни тўғрилашга ҳисса қўшиши керак ва тарангликнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳеч қандай элементларни ўз ичига олмаслиги керак”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған 15-16 июнь кунлари расмий ташриф билан Озарбайжонда бўлди. У Президент Илҳом Алиев билан музокара ўтказиб, ўтган йили ҳарбий ҳаракатлар натижасида озод қилинган Шушадаги қатор объектлар билан танишди.

Икки давлат раҳбари иттифоқчилик тўғрисидаги Шуша декларациясини имзолади. Эндиликда икки давлат Хавфсизлик кенгашлари мунтазам равишда қўшма йиғилишлар ўтказади ва томонлардан бириги учинчи давлат таҳдид қилган тақидирда биргаликда жавоб қайтаради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Туркия ҳарбий база

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made