Россия санкцияларга ён бериш учун Туркиядан ёрдам сўради – WP
Олам
−
06 Август 2022
8587Расмий Москва Ғарб давлатлари Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан жорий қилган санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам сўраб Туркияга мурожаат қилди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Мақолада айтилишича, Россия ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Сочида бўлиб ўтган музокаралари арафасида Украина разведкаси Россия расмийларининг таклифини ушлаган.
Хабарга кўра, Россия Федерацияси Туркиядан мамлакат нефтни қайта ишлаш заводлари, нефть терминаллари ва танкларидаги улушларни сотиб олишга рухсат беришга чақирмоқда. Бу қарор, дейди “The Washington Post”, нефтнинг келиб чиқишини яширишга ва санкциялар, жумладан, Европа Иттифоқи нефть эмбаргосини четлаб ўтишга ёрдам бериши мумкин.
Россия, шунингдек, Туркиянинг давлат банкларида Россия Федерациясининг энг йирик молиявий тузилмалари учун ҳисоб рақамларини очиш, шунингдек, россиялик саноат ишлаб чиқарувчиларига Туркиянинг эркин иқтисодий зоналарида ишлашга рухсат беришни сўрайди.
Шу билан бирга, “The Washington Post”нинг таъкидлашича, Туркиянинг Россия таклифига рози бўладиган сиёҳи йўқ, чунки бундай қўллаб-қувватлаш турк банклари ва компанияларига иккиламчи санкциялар қўллаш хавфини туғдиради.
Газета билан гаплашган Ғарб расмийлари разведкачилар ушлаган таклифдан бехабар эканликларини айтишган. Бироқ уларда Россия санкцияларни четлаб ўтиш ва улардан келадиган иқтисодий зарарни камайтириш йўлларини қидираётгани ҳақида маълумотлар бор. Хусусан, Ғарб расмийларига кўра, Россия дунё бўйлаб потенциал ҳамкорлар, излаш мақсадида саёҳат қилмоқда. Эҳтимолий номзодлар орасида Туркия ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Сочига келди. Кремлда хабар қилинганидек, президентлар икки томонлама ҳамкорлик (ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий-техник), шунингдек, Сурия ва Украина, жумладан, Украина портларидан дон экспорти билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган.
LiveБарчаси