Эрдўғаннинг Қрим бўйича позицияси менга қизиқмас – Путин

Олам 13645
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Қримнинг тегишлилиги бўйича позицияси муҳим эмас. Асосийси у ерда Россия манфаатлари ишончли ҳимояланган. РФ Президенти Владимир Путин Туркия етакчисининг яриморол бўйича фикрига шундай муносабат билдирди.

“Туркия Президентининг Қрим бўйича баъзи интилишларига келсак: мен буни билмайман. Менга бу қизиқмас, негаки Россия манфаатлари ишончли ҳимояланган. Бунга бир сония ҳам шубҳа қилмасангиз бўлади”, деган Путин “Валдай” мунозара клуби сессиясида.

Аввалроқ, Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Қримнинг Россия томонидан ноқонуний аннексия қилиниишини ҳеч қачон тан олмаслигини маълум қилганди. 

У Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувда Туркия расмий Киевнинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 688
Рейтинг: 2.9
t
×