Эрдўған билан Путиннинг Сурия ва Ливия масаласида гапи бир жойдан чиқди

Олам

image

Туркия ва Россия Суриядаги барча террор ташкилотларига қарши курашда бирдамлик ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилади. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Президенти Владимир Путин Сочида бўлиб ўтган учрашувда бу борада қатъийлигини тасдиқлади.

Президентлар Эрдўған ва Путин ўртасидаги музокаралар якунида қўшма баёнот эълон қилинган.

Баёнотда айтилишича, икки давлат раҳбарлари Туркия-Россия муносабатларини барча мавжуд минтақавий ва глобал муаммоларга қарамай, халқаро мажбуриятларга мувофиқ, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни тан олиш асосида ривожлантиришга қаратилган муштарак позицияни тасдиқлади.

Лидерлар минтақавий масалалар контекстида Туркия ва Россия ўртасидаги самимий ва ишончли муносабатларнинг минтақавий ва халқаро барқарорликни ўрнатиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этишини қайд этган. Шу нуқтаи назардан, икки давлат раҳбарлари Украина портларидан ғалла ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз ташиш бўйича Истанбул келишувига эришишда икки давлат ўртасидаги конструктив муносабатлар муҳим рол ўйнаганини тасдиқлаган.

Эрдўған ва Путин Суриядаги вазиятга тўхталиб, мамлакатда якуний барқарорликка эришиш учун сиёсий жараённи олға силжитишга аҳамият бериш муҳимлигини қайд этган.

Лидерлар, Суриянинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш муҳимлигига ишора қилиб, Суриядаги барча террор ташкилотларига қарши курашда ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишда қатъий эканликларини тасдиқлаган.

Шунингдек, Президент Эрдўған ва Путин Ливия суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва миллий бирлигига қатъий содиқлигини билдирган. Ливияликлар ўртасида эҳтимолий энг кенг консенсус асосида эркин, адолатли ва ишончли сайловлар ўтказиш муҳимлигини таъкидлаган икки етакчи, БМТ ҳомийлигидаги сиёсий жараённи қўллаб-қувватлашини урғулаган.

Эрдўған ва Путин Туркия ва Россия ўртасидаги Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини Туркияда ўтказишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Эрдўған Сочидаги учрашувда Туркияга етказиб берилаётган газ учун тўловни қисман рублга ўтказиш масаласида ҳам келишувга эришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг