Путин Эрдўғанни Президент саройи қолиб, санаторияда меҳмон қилди
Олам
−
05 Август 2022
20567Россия ва Туркия Президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Сочида бугун, 5 август куни бўлиб ўтган музокаралари икки соат давом этди. Раҳбарлар Сочидаги “Рус” санаториясининг Император биносида учрашдилар.
Кун тартибига кенг кўламли мавзулар қўйилди: Россия ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликдан тортиб, минтақавий муаммолар – Украина инқирози, Тоғли Қорабоғ ва Суриядаги вазият муҳокамасигача.
Путин “Турк оқими” газ қувурининг ишлаши мавзусини кўтариб, бу линия Россиянинг Европага углеводород етказиб беришнинг барча йўналишларидан фарқли ўлароқ, тўғри, ритмик, ҳеч қандай носозликларсиз ишлаётганини таъкидлади.
Унинг фикрича, Европадаги истеъмолчилар газнинг узлуксиз транзитини таъминлагани учун Туркиядан миннатдор бўлиши керак.
У, шунингдек, Эрдўғанга Украина донининг экспортини ташкил этишда воситачилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, Путин музокаралар натижасида амалга ошиши мумкин бўлган Россия-Туркия савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланганини маълум қилди.
Ўз навбатида Эрдўған бу музокаралар Туркия-Россия муносабатларида янги саҳифа очишга ёрдам беришига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу энергияга ҳам, Қора денгиз орқали ўтадиган “дон йўлаги”га ҳам тегишли.
LiveБарчаси