9 ой давомида 1300 дан ортиқ бола отиб ўлдирилди
Олам
−
04 Октябрь 2023
128937500 манбадан мамлакатдаги қуролли ҳодисалар ҳақида ҳар куни маълумот тўплайдиган Gun Violence Archive маълумотларига кўра, йил бошидан бери АҚШда қуролли зўравонлик оқибатида ҳалок бўлган болалар сони 1324 нафарга етди.
Хусусан, Қўшма Штатларда қуролли зўравонлик оқибатида ҳалок бўлган болалар сони 2019 йилдан 2021 йилгача 50 фоизга ошган.
Хабарларга кўра, Қўшма Штатларда 18 ёшгача бўлган болалар ўртасида қуролли зўравонлик қурбонлари йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеаларни ортда қолдирган.
Gun Violence Archive веб-сайтига кўра, йил бошидан бери АҚШда қуролли зўравонлик туфайли ўлганларнинг умумий сони 32 548 кишини, қурбонлар сони эса 28 338 кишини ташкил қилган.
Қайд этилишича, қуролли ҳужумлар натижасида ҳалок бўлган 1324 нафар боланинг 1096 нафари 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган, 230 нафари эса 11 ёшгача бўлган болалардир.
Ўтган 9 ойда қуролли ҳужумларда 18 ёшгача бўлган жами 3570 нафар бола тан жароҳати олди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри яқинида содир бўлган оммавий отишмада камида 10 киши ҳалок бўлганди. Февралда эса Мичиган университетида қуролланган шахс томонидан уч киши ўлдирилган ва беш киши жароҳатланганган. Март ойида Нэшвилл шаҳридаги бошланғич мактабда фожиали отишма бўлди. Оқибатда 9 ёшли уч нафар ўқувчи ва уч нафар мактаб ходими ҳалок бўлди. Июнда Amazon компаниясининг ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган 37 ёшли Тожикистон фуқароси отиб ўлдирилди.Августда Флорида штатидаги савдо марказида юз берган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди.
Нью-Йорк шаҳри Бруклин туманида 17 июль куни асли ўзбекистонлик 15 яшар Фаридун Мавлонов тасодифан отиб ўлдирилди.
Франклин Делано Рузвелт ўрта мактаби ташқарисида 17 яшар йигитча бир гуруҳ ўқувчиларга қарата 7 марта ўқ узган. Дайди ўқ келиб Фаридунга тегган. У оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган, шифокорлар уни икки марта операция қилган, бироқ қонни тўхтатишнинг имкони бўлмаган ва 18 июль куни бола вафот этган.
LiveБарчаси