2025 йилда бюджетга 309 трлн сўм тушиши таъминланади

Жамият

image

Жорий йилда бюджетга 309 триллион сўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 20 январь куни Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишиши жараёнида маълум қилинди.

Тақдимот пайтида Ҳисоб палатасининг ўтган давр мобайнида қилган ишлари таҳлил қилиниб, навбатдаги режалар юзасидан маълумот берилди. Хусусан, қайд этилишича, 2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7 триллион сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаган. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилган, 2,3 триллион сўмлик молиявий камчиликлар олди олинган. Давлат харидларига оид 4,5 триллион сўмлик камчиликлар бартараф этилган.

Мирзиёев амалга оширилаётган бундай тизимли ишларни жорий йилда ҳам изчил давом эттириш зарурлигини айтди. Жумладан, “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу орқали жорий йилда 480 триллион сўмлик бюджет харажатлари мониторинги тўлиқ қамраб олинади. Бюджетга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш, молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш доимий вазифа ҳисобланади. Давлат улуши бор корхоналарнинг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш ҳам муҳим. 2025 йилда бюджетга 309 триллион сўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш амалиёти бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Сенати “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни маъқуллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев бюджет Ҳисоб палатаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг